• 11417.98
  • 12123.61
  • 149.33
weather Тошкент: +10°C

Sof Uz - Янгиликлари

Image
Ўзбекистон – Қозоғистон: юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди

2023 йилнинг 15-16 март кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қозоғистон темир йўли” МК ўртасида Сариоғаш МГСП қувватини яхшилаш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Image
Ажратилаётган субсидия миқдори янгиланди

Мамлакатимизда сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқларини бурғулаб, ишга туширган фуқароларга давлат бюджети ҳисобидан субсидия маблағлари ажратиб берилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш, сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун тежамкор сув тизимлари ўрнатишда фаол иштирок этмоқда

Image
Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади 

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилган. 

Image
Россияда 1 апрелдан 13 та банкнинг мижозларида рақамли рублни синовдан ўтказиш бошланади

Давлат Думаси биринчи ўқишда рақамли рубл бўйича қонун лойиҳалари пакетини маъқуллади. Ҳужжатлар 2022 йил охирида қуйи палатага топширилган. Марказий банк 1 апрелдан 13 та банкнинг реал мижозларида рақамли рублни синовдан ўтказишни режалаштирмоқда

Image
2023 йилда

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг амалга оширилиши, навбатдаги мавсум таҳлили юзасидан маълумот берилди

Image
Асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз этиб белгиланди

Марказий банк бошқаруви 2023 йил 16 мартдаги йиғилишда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражада белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий Банк расмий сайтида хабар берилди

Image
Хусусий боғча ва мактаблар тўлови учун ота-оналар 17 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзидан фойдаланди

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига фуқаролар 2022 йил учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда таълим олиш учун йўналтирган даромадлари бўйича 17,7 млрд сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган

Image
Fitch 2023 йилда Европадаги газ нархлари прогнозини икки баравар пасайтирди

Fitch рейтинг агентлиги 2023 йилда Европада газнинг ўртача нархи бўйича прогнозини икки баравар, шунингдек, 2023-2024 йиллар учун АҚШда унинг нархи бўйича ўз тахминларини пасайтирди, деб хабар бермоқда манба

Image
Топ-менежерлар Apple'ни оммавий равишда тарк эта бошлади

2022 йилнинг ёзидан бери компания саноат дизайни, интернет-дўкон, ахборот тизимлари, булутли технологиялар, дастурий таъминот ва аппарат воситаларини ишлаб чиқиш, ривожланаётган бозорларда сотиш, шунингдек, харидлар, махфийлик масалалари ва обуна учун масъул бўлган ўндан ортиқ асосий ходимларини йўқотди. 

Image
Даромадларимиз ва харажатларимизни оқилона бошқара олаяпмизми?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёт цикли давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари ўзгаришидаги хусусиятлар ҳамда қарз муносабатларига киришишини таҳлил қилди

Image
1 апрелдан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оила аъзоларига бир қанча имтиёзлар берилади

Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди

Image
Қорақалпоғистонда тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ҳисобидан 1,3 миллиард сўм иқтисод қилинди

Бу ҳақда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўшма мажлисида маълум қилинди

Image
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди