• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Хитой билан бир қаторда Қозоғистон ҳам юк ташиш бозорида Ўзбекистоннинг драйвери бўлади. АТI.SU халқаро юк биржасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов шундай фикр билдирди, дея хабар беради UzA.

АТI.SU халқаро юк биржаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон бозори ўтган йилги геосиёсий шароит туфайли юзага келган ўсишдан сўнг мувозанатга келмоқда. Ўзбекистонга юк ташиш бўйича сўровлар январдан июнгача ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77 фоизга ошган. Россиядан, шунингдек, Қозоғистон, Беларусь ва Хитойдан юк ташишга талаб 75 фоизга ошди. Худди шу даврда юк ташиш тарифлари 8 фоизга ошди.

Шу билан бирга, иккинчи чоракда динамика секинлашди. 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан Ўзбекистонга юк ташиш бўйича сўровлар сони 31 фоизга, жумладан, Россия йўналиши бўйича (-30 фоиз) сезиларли даражада камайган. Экспорт ташишдаги ўсиш аввалроқ тўхтади. Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан биржага жойлаштирилган аризалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камайди. Россия йўналиши бўйича қисқариш 8 фоизни ташкил этди, аммо Қозоғистон ва Беларусга ташиш талаби, аксинча, бироз ошди. Шу билан бирга, экспорт юк ташиш тарифлари 13 фоизга ошганини кўрсатди.

«Умуман олганда, халқаро транспорт бозори ўтган йилги ўсишдан кейин аста-секин мослашмоқда. Бунга асосан Россияга қарши санкциялар таъсир кўрсатди. Қандай бўлмасин, биз Россия йўналиши бўйича яқин келажакда янги ўсишни кутмаймиз, аммо бироз ўзгариш бўлиши мумкин. Бироқ, бошқа йўналишлар, биринчи навбатда Қозоғистон ва Хитой ўсишнинг драйвери бўлиши мумкин», — деди Фарид Воҳидов.

Ўхшаш янгиликлар