• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.8°C

Ўзбекистон - Янгиликлари

Image
“Германия Марказий Осиё бўйича алоҳида стратегияга эга” — экспертлар билан суҳбат

2023 йил Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё ташқи сиёсатида юқори фаоллик сезилмоқда. C5+1 форматидаги мулоқот доиралари сони ўндан ошди. Куни кеча бу рўйхатга Германия ҳам қўшилди.

Image
Ўзбекистонда “Beeline Academy” очилди

3 октябр куни Тошкентда жойлашган “Tashkent International University of Education” (TIUE)да Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун IТ-мутахассисларини тайёрлашга қаратилган Beeline Aкадемияси очилди.

Image
Портлашдан энг кўп зарар кўрган «дом»лар. Унда яшовчиларга бошқалардан кўра кўпроқ ёрдам зарур

Сергелида портлаш рўй берган омборга энг яқин жойлашган кўп қаватли уйларга жиддий зарар етган. Хонадонларнинг ички деворлари ёрилган, ички инфраструктураси ҳам таъмирга муҳтож. Kun.uz мухбирининг ҳудудда олиб борган кузатувлари кўра, портлашнинг илк кунларида фалокат эпицентри бўлган бу ҳудуд қидирув-қутқарув хизматлари томонидан ўраб олиниб, бегоналар яқинлаштирилмаган.

Image
Ўзбекистонда энергетика бозори регулятори ташкил этилмоқда

Президент фармони билан, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (соҳа регулятори) ташкил этилмоқда. Шунингдек, “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини марказлашган тартибда сотиб олиш ва сотиш функцияси шу компанияга ўтказилади.

Image
Чирчиқда янги қурилган 9 қаватли “дом” чўкиб, қийшайиб қолди

Фойдаланишга топширилганига 1 йил ҳам бўлмаган мазкур кўп қаватли уй “Янги замон бино” МЧЖ томонидан қурилган. Бу қурилиш фирмасининг 50 фоиз улуши “Ўзбекистон темирйўллари”АЖга тегишли. Яна бир таъсисчисининг келиб чиқиши “Golden House Development”га тақалади.

Image
Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади.

Image
Самарқанд экофоруми: минтақа ёшлари ҳукуматлар билан яқинроқ мулоқот тарафдори

Самарқандда Марказий Осиёнинг 5 давлатидан ташриф буюрган 60 нафар экофаоллар иштирокида экофорум ўтказилмоқда. Иштирокчилар томонидан минтақа экоҳаётини яхшилаши мумкин бўлган таклифлар билдирилди.

Image
Ўзбекистонда «Яшил энергия» сертификатини бериш тартиби белгиланди

Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади. 

Image
Портлашдан кейин: Сергелида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Сергелида содир бўлган портлашдан сўнг зарар етган хонадонлар таъмирланмоқда. Синган, яроқсиз ҳолатга келиб қолган эшик-деразалар янгисига алмаштирилмоқда. Kun.uz мухбири ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари билан танишди.