• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро И.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 30 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Р.К. жабрланувчи И.К.нинг таниши бўлиб, унинг уяли телефонига келган СМС-хабарномани билиб олиши орқали банк картасининг бошқарувини қўлга киритганлиги ва унинг ҳисобидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар