• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Греция ўрмон ёнғини туфайли оролда дам олишини тўхтатишга мажбур бўлган сайёҳларга Родосда бепул дам олиш имкониятини таклиф қилмоқда. «Азертадж» агентлигининг ёзишича, бу таклиф чехиялик сайёҳларга ҳам тааллуқли экан.

«Греция ҳукумати маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, ўрмон ёнғинлари туфайли таътилини тўхтатган барчага келаси баҳор ва кузда Родосда бир ҳафталик бепул дам олишни таклиф қилмоқда. Бу уларга оролга қайтиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имконини беради», - деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Ekathimerini газетасига берган интервьюсида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ёнғин 50 квадрат километрга яқин майдонни қамраб олган. Бу Родос ҳудудининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.

«Оролнинг қолган қисмига зарар етмаган», - деди у.

Бироқ, мамлакат расмийларига кўра, 200 квадрат километр майдон ёниб кетган. Ekathimeriniнининг сўзларига кўра, метеорологлар август ойи давомида ҳаво ҳарорати ўртачадан юқори бўлишини тахмин қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин туфайли Родос оролидан минглаб сайёҳлар эвакуация қилинган, хавфнинг «қизил код»и эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар