• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Қозоғистон Туркманистон ҳудуди орқали ун экспортини оширади. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ва Афғонистон савдо соҳасида ҳам икки томонлама форматда, ҳам бутун минтақа миқёсида ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга. Биринчидан, Қозоғистондан ун етказиб бериш ҳажмини ошириш муҳим. Маълумки, унимиз Афғонистонга Ўзбекистон ҳудуди орқали етказилади. Жорий йилнинг 4 ойида Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга 150,8 миллион АҚШ долларига тенг 450 минг тоннадан ортиқ ун жўнатилди», - деди С.Жуманғарин.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон орқали юк ташиш тарифи юқори. Шу боис экспорт ҳажмини ошириш ва Афғонистон бозорини етарли ҳажмдаги товарлар билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга транзит юк ташиш имкониятларини кенгайтириш ишлари бошлаб юборилди.

«Бугун Туркманистон ўз ҳудудида юк ташишни ривожлантиришдан манфаатдор ва ўз ҳудудида чегирмали транзит тарифини таклиф қилишга тайёр. Шуни таъкидлаймизки, бу йўналиш, биринчи навбатда, ун жўнатиш учун муқобил йўналиш бўлиши мумкин. Шу мақсадлар учун QazTrade хомашё бўлмаган товарлар экспортини рағбатлантириш бўйича ягона оператор маҳаллий товарларни «Болашақ» станциясига арзонроқ етказиб беришни қўллаб-қувватляпти. Бундан ташқари, Афғонистонга паритет асосда ун ва ғалла етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон билан мамлакатларимиз ҳудудлари орқали транзит темир йўл ташишлари учун имтиёзли шарт-шароитларни таъминлаш бўйича келишувларни мустаҳкамладик», - деди вазир.

Ўхшаш янгиликлар