• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Қашқадарё вилоятида субсидия маблағларини ноқонуний тарзда талон-торож қилиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.Х.” МЧЖ раҳбари Н.М. Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 215 млн сўм субсидия маблағлари ҳисобдан харид қилинган “Damas” русумли автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, 150,5 млн сўм субсидия маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “A.X.” ИЧК раҳбари З.Х. Шаҳрисабз шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 10 нафар хотин-қизнинг иш билан таъминланганлиги ҳақида қайдномаларни сохталаштириб, 61 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар