• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй минтақасида тошқинга қарши чора-тадбирлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда 110 миллион юань (тахминан 15,43 миллион АҚШ доллари) ажратди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Маблағлар қидирув-қутқарув ишларига, сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам беришга сарфланади.

12 та маъмурий ҳудуд, жумладан, Шимолий Хитойнинг Хэбэйдаги қишлоқ ва сув ресурсларига етказилган зарар учун 842 миллион юань ажратилган.

Пекинда тайфун сабаб бўлган жала 11 кишининг ҳаётига зомин бўлганидан кейин кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси бошланди.

Маҳаллий ҳокимиятнинг айтишича, 1 август ҳолатига кўра, Хэбэй провинциясида узоқ давом этган ёмғир туфайли 9 киши ҳалок бўлган, 6 киши бедарак йўқолган. Жами 540 703 киши жароҳатланган, 847 400 киши эвакуация қилинган.

Шимолдаги Тяньцзинь шаҳрида Юндинхэ дарёси тошигандан сўнг сув босган ҳудудлардан 35 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Ўхшаш янгиликлар