• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Статистика агентлигининг маълум илишича, "2023 йил учун Статистика дастури"да белгиланган муддатда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган

Унга кўра, 2022 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2022 йилда минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, бу кўрсаткич 498 минг сўмни ташкил қилган эди. 

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган. Мазкур кўрсаткичдан давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш, мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторинги юритилади. 

Қолаверса, пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади. 

Бу 1,5 йил аввалги миқдордан 14 фоизга кўпроқ дегани. Аммо, расмий инфляциянинг ўзи 16,1 фоиздан ошган. Озиқ-овқат инфляцияси эса 20,3 фоизни ташкил этган. 

Ўхшаш янгиликлар