• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди
Фото: Andrew Ruing/Reuters
Папуа-Янги Гвинея шимолида содир бўлган кўчки оқибатида 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Кўчки 24 май куни тонгда пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликдаги Энга провинциясида жойлашган Каокалам қишлоғида содир бўлган. Кўчки 1182 та уйни вайрон қилгани айтилмоқда.

Кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрди, деб ёзди Reuters Австралия ташқи ишлар ва савдо департаментига таяниб.

«Порт-Морсбидаги Австралия Олий комиссияси зарар ва қурбонлар даражасини қўшимча баҳолаш учун Папуа-Янги Гвинея ҳукумати билан яқин алоқада», дейилади вазирлик хабарида.

Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг 25 май куни хабар беришича, қутқарувчилар ер остидан тўртта жасадни олиб чиққан. Кўчки автомагистралга чиқиш йўлини тўсиб қўйган, шу сабабли зарар кўрган ҳудудга фақат вертолётда етиб бориш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар