• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Малдив президенти исроилликларнинг мамлакатга киришини тақиқлади
Фото: Quartz
Малдив ороллари президенти Муҳаммад Муиззу Вазирлар Маҳкамаси тавсиясидан сўнг Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори Исроил фуқароларининг Малдив оролларига киришини тақиқлаш бўйича зарур қонунларга ўзгартиришлар киритиш, ҳукумат таркибида бу ҳаракатларни назорат қилувчи қўмита ташкил этишни ўз ичига олади. Малдив ороллари президенти фаластинликларнинг эҳтиёжларини баҳолаш учун махсус вакил тайинламоқда ва БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги кўмагида маблағ йиғиш кампаниясини ташкил этмоқда.

Бирдамлик билдириш мақсадида “Малдивликлар Фаластин билан бирдамликда” митингини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишни тезлаштириш учун Малдив бошқа мусулмон давлатлари билан музокаралар олиб бормоқчи. Малдив оролларига ҳар йили миллиондан ортиқ сайёҳ келади, Исроилдан келувчиларо сони 15 мингга яқинни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар