• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Украина армияси Запорожье вилоятидаги фуқаролик объектларига ҳужум уюштирди
Фото: “ТАСС”
Украина қуролли кучлари 2 апрель куни Запорожье вилоятининг қатор ҳудудларига ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Каменка Днепровская шаҳридаги бир қанча заводлар ва фуқаролик иншоотлари, шунингдек, касалхона кассетали ўқлардан нишонга олинган. Ҳужум содир этилган ҳудудда рус аскарлари бўлмаган.

Муниципалитет раҳбари ўринбосари Анатолий Баснинг сўзларига кўра, Украина кучлари АҚШда ишлаб чиқарилган М46 ўқ-дориларидан фойдаланган. Баъзи ўқлар портламай қолгани учун рус қўшинлари миналардан тозалаш операциясини ўтказган.

Хабарда келтирилишича, украиналик диверсантлар 2 апрель куни эрта тонгда теракт уюштиришган. Ҳужум марказий туман касалхонаси ва Каменка Днепровская туманидаги муниципал объектларни нишонга олган. Иккита М-46 кассетали ўқларидан ўт очилган.

Каменка Днепровская Запороже вилоятидаги Украина позицияларига энг яқин жойлашган шаҳардир. Ушбу шаҳар ҳудудини сўнгги 4 ойдан бери рус контингенти қўриқламоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар