• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

АҚШ ва Буюк Британия Яман ғарбидаги Ходейда портига тўртта ҳаво ҳужуми уюштирди.

Бу ҳақда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) билан боғлиқ “Ал Масираҳ” телеканалининг Telegram'даги каналида маълум қилинди.

Порт шикастланганми ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. Вашингтон ва Лондон бу хабарларга изоҳ бермади.

Аввалроқ ҳусийлар АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги Камаран оролига ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эди.

Ўхшаш янгиликлар