6 та онлайн такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган.
Ушбу агрегаторлар орқали йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларга тегишли бўлган 199,1 мингта автомобиль мавжуд.
Шундан 64 %и Тошкент шаҳрида ҳаракатланади.
Уларнинг аксарияти қуйидаги ҳудуларга тўғри келади:
- Тошкент шаҳри (автомобиль рақами коди 01) - 54,6%;
- Тошкент вилояти (автомобиль рақами коди 10) - 17,9%;
- Қашқадарё вилояти (автомобиль рақами коди 70) - 5%;
- Фарғона вилояти (автомобиль рақами коди 40) - 3,3%.