• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1930-1938 йилларда суд ҳукми билан ноҳақ жазога тортилган 198 нафар шахсга доир 11 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ноҳақ жазога тортилганлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида қатнашиш, партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга ошириш каби жиноятларда айбланган.

Бош прокурор ўринбосари томонидан 11 та жиноят иши бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди. Очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Суд ишида оқланган шахслардан бири Саъдулла Қосимов. У 1900 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1929 йил 3 мартга қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаган. Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукмига кўра Саъдулла Қосимов мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига тортилган. Мазкур иш доирасида ўша вақтда Қосимов билан бирга яна 6 киши Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Ўтказилган суд мажлисида С.Қосимовнинг набираси Ф.Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳам кўриб чиқилган. Натижада С.Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли айбсиз деб топилган ва оқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар