• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +6°C
Detail image

10 та танк етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилинган. 

Фото: DPA

Германия ҳукумати Украинага А6 русумли Leopard 2 танкларини юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Der Spiegel нашрига таяниб Interfax хабар берди.

«Қарор қабул қилинди: Германия Украинага Leopard 2 танкларини жўнатади. Гап камида A6 русумли Leopard 2 танкларидан иборат рота ҳақида кетмоқда», дейилади хабарда.

Бундан олдин Германия ҳукумати ҳар қандай турдаги оғир танкларни Украинага етказиб беришдан бош тортиб келаётган эди.

Шу билан бирга, Нидерландия бош вазири Марк Рютте аввалроқ Германиядан ижарага олган 18 та Leopard 2 танкини ҳам Украинага юбориш имконияти борлигини айтди.

«Германиядан ижарага олинган 18 та танкни сотиб олиб, уларни Украинага топширишимиз мумкин», деди у.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ маъмурияти шу ҳафта Украинага М1 Abrams танкларини етказиб бериш режасини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. 

Leopard 2 Бундесвернинг асосий жанговар танкидир. У Австрия, Венгрия, Полша, Туркия, Норвегия, Швеция, Швейцария, Испания, Дания, Греция, Финляндия қуролли кучлари таркибида ҳам бор. У 1979 йилда ишлаб чиқилган ва кўплаб модификацияларга эга. Жами 3,6 мингдан ортиқ танк ишлаб чиқарилган.

Ўхшаш янгиликлар