• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Тошкент вилоятида чет эл валютасининг ноқонуний айланишига чек қўйилди, деб хабар қилди департамент матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, фуқаролар Р. Б. ва О. А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.га 77,9 минг туркман манатини 6500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган супермаркет ёнида ҳам худди шундай воқеа содир бўлиб, Б.А. ва А.К.лар фуқаро Р.га 213 минг манатни 13 минг доллар ва 60 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биринчи вазиятда, сотиш курси бир доллар учун 11,98 манатни, иккинчисида эса бир доллар учун тахминан 11,6 манатни ташкил этган. Туркманистонда долларнинг расмий курси 3,5 манатни ташкил этади, у 2015 йилда ўрнатилган ва унчалик ўзгармаган. Шу билан бирга, 2016 йилдан бошлаб Туркманистонда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш тақиқланган. «Қора бозор»да 15 май ҳолатига кўра доллар 19,5 манатдан сотиб олиниб, 19,7 манатдан сотилаётган эди.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар