• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Қўшма Штатлар Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш учун G7 ҳамкорлари, шу жумладан Япония билан ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател брифингда маълум қилди.

«Биз коалициямиз таркибига кирувчи турли мамлакатларда мавжуд бўлган турли ҳуқуқий ва суд тизимларида қандай вариантлар ва йўллар мумкинлигини ўрганмоқдамиз», деди Давлат департаменти вакили.

Пател Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш бўйича амалий чоралар кўрилса, АҚШ билан дипломатик муносабатлар мақоми пасайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига изоҳ бермади, дея аниқлик киритади «ТАСС».

Ўхшаш янгиликлар