• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

7 май куни давлат чегарасининг Қирғизистон-Тожикистон участкасида ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди, деб хабар қилди Қирғизистон Чегара хизмати.

Соат 12:20 да Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Лейлек тумани, Оқ-Босоғо қишлоғи яқинида Қирғизистон чегарачиси Тожикистон фуқаролари – давлат чегара чизиғидан 250-300 м масофада Қирғизистон ҳудудида мол боқиб юрган чўпонларни пайқаб қолган.

«Тожикистон фуқаролари чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этиш талабига эътибор бермай, қўшимча равишда ҳарбий хизматчиларга тош отишни бошладилар», — дейилади хабарда.

Чўпонлардан бири Қирғизистон чегарачиси томон 2-3 марта ўқ узган.

Вазият кескинлашувининг олдини олиш мақсадида чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг чўпонлар Тожикистон ҳудудига қочиб кетишган. Қирғизистон чегарачилари орасида қурбонлар йўқ.

Ўхшаш янгиликлар