![Image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/gazeta/gazeta66a3d6db73f3b.jpg?h=300)
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий боғчада тарбияланувчи 3 ёшли қиз калтакланди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Президент фармони билан, ов қилиш ва овчилик хўжалигини ташкил этишнинг янгича тартиби ўрнатилди. Энди ов фақат хўжалик ҳудудида амалга оширилади, ов ерлари аукционда 49 йилга берилади, ёввойи ҳайвонларни кўпайтирадиганлар солиқ имтиёзлари олади. Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар юкланди.
Катта Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтган қисмида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида оқиб кетган 17 ёшли бола ҳалок бўлди. Прокуратура текширув ишларини бошлади.
Ўзбекистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 фоизга, реал иш ҳақи (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) эса атиги 0,2 фоизга ошди. Деярли барча тармоқларда ўсиш суръатлари секинлашди, қурилишда пасайиш кузатилди.
Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.
Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.
Тошкентда «гармошка» автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли «манёвр»лар қилди. «Тошшаҳартрансхизмат'га кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, «қора рўйхат'га қўшилди, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан судга тақдимнома киритилди.
Футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Миср билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди. У бўлажак рақибнинг кучли томонлари ҳамда имкониятларини яхши билишларини ва олдинги ўйиндан керакли хулосалар чиқарилганини таъкидлади.
KIA ва Chery автомобиллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, гибрид ва электромобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётган ADM Jizzakh раҳбари Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун тўловларни қайтаришни таклиф қилди. У автомобилларни расмий дилер орқали сотиш тартибига қайтишни ҳам сўрамоқда.
Рақобат қўмитаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ўтказган 26,5 млрд сўмлик тендерида «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг бузилгани аниқланди.
Янги Тошкент архитекторлари шаҳарни бинолар қуришнинг экологик стандартларига мувофиқ барпо этишни режалаштирган. «Газета.uz» кўтарма кран заводи негизида қурилган омбор мисолида «яшил» стандартлар нима эканлиги ва уларга нотурар жой объектларида нима учун риоя қилиш зарурлигини ҳақида ҳикоя қилади.
BYD Uzbekistan Factory Сергели туманидаги портлаш пайтида шикастланган ва Хитойдан олиб келинган автомобилларнинг бир қисми таъмирлаш учун ажратиб олинганини тасдиқлади. Компания аввалроқ 850 та автомобилни таъмирлаш бўйича тендер эълон қилганди. Машиналар тизимдаги корхоналар орасида сотилмоқда.
ДХХ Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Андижон вилоятларида турли гиёҳвандлик ва «Регапен» каби кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Наркотик моддалар ва дориларнинг аксарияти Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган. (фото, видео)
Президент Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади. Ҳарорат +43…+45 даражагача боради.
Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида назоратдан четда қолган 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни соғ-саломат олиб чиқди.
Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.