• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image

19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани «Давлатбой» маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшниси бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтирган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шу вақтда, автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган ўз номига расмийлаштирилган «ТОЗ-20» русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли, қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмагани сабали ўз-ўзидан отилиб кетган.

Оқибатда ёловчи аёлнинг иккала оёқлари болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (Қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Газета.uzTelegram каналга аъзо бўлинг

Ўхшаш янгиликлар