• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Нигерия шимоли-шарқидаги Адамава штатида қарийб бир ҳафта ичида камида 42 киши қизамиқдан вафот этди.

Бу ҳақда штат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Феликс Танвами икки туман эпидемия ўчоғига айланганини таъкидлади.

"Ваксинацияларни амалга ошириш учун жойларга шифокорлар гуруҳлари юборилди, улар касаллик тарқалишини олдини олишмоқда", - деди Танвами. Унинг қўшимча қилишича, 200 га яқин қизамиқ белгилари аниқланган, улардан 42 нафари вафот этган.

Нигерия шимолида аҳолини эмлашдаги қийинчиликлар, шу жумладан террористик гуруҳларнинг ҳаракатлари туфайли қизамиқ эпидемияси деярли ҳар йили содир бўлади.

Ўхшаш янгиликлар