• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда автомобиль эҳтиёт  қисмлари,  гиламлар  ва ўсимлик ёғи  мажбурий маркировка қилинади.  Бу  ҳақда Россия истиқболли технологияларни ривожлантириш  маркази  директори,  CRPT TURON кузатув кенгаши  раиси  Андрей Кириллов маълум қилган.

Унинг  айтишича, тамаки маҳсулотларининг  маркировка қилишини ва натижада акциз  йиғимларининг  кескин ошиши  Ўзбекистон ҳукуматини жуда илҳомлантирган. Бунинг  оқибатида ҳукумат  қайси  товар  гуруҳларига  “рақамли паспорт” бериш  масаласини ўйлаб кўришни топширган.

“Эҳтимол, бу автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва ўсимлик мойи бўлади. Газ баллонли ускуналарни маркировкалаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда, чунки мамлакатдаги автомобилларнинг аксарияти газ баллонли ускуналарда ишлайди. Бунинг учун қандай технологиядан фойдаланиш мумкинлигини аллақачон ўйлаб топдик. Лойиҳани амалга ошириш вақтини давлат ҳал қилиши керак", - деди у.

Кирилловнинг қўшимча қилишича, бир неча ҳафта олдин ҳукумат гиламларни маркировкалаш  масаласини ишлаб чиқишни сўраган, чунки  гиламлар қимматбаҳо экспортбоп ва кўпинча  қалбакилаштирадиган маҳсулот ҳисобланади.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон собиқ СССР давлатлари орасида биринчи бўлиб пиво ва маиший техника маркировкасини ишга туширган. Россияда пивони маркировкалаш  масаласи икки йилдан бери ишлаб чиқилмоқда, аммо   жараён ҳали бошланмаган. Қирғизистонда ҳам  дастлабки лойиҳа бошланмоқда.

"Маиший техникани маркировкалаш  Ўзбекистон учун муҳимдир, чунки  бу ерда кучли маҳаллий бренд мавжуд. Бизнинг тадқиқотларимиз маҳаллий  техника хитойлик яширин  ишлаб чиқарувчилар томонидан жуда фаол равишда   тайёрланаётганини кўрсатди, бу бизни  жуда ҳайрон  қолдирди",- деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Ўхшаш янгиликлар