• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда “7 ёшлик қизга 60 ёшлик эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразлик ниятини амалга оширмоқда" сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.

Янги Наманган туманида яшовчи F.O. (аёл) ички ишлар органларига ўз аризасида 2024 йил 27 март куни вояга етмаган қизи (2017 йилда туғилган) J.S. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган I.B. (эркак) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган.

Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан I.B. га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар