• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори ўринбосари Султон Ал-Асийрий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Элчи QFFD билан ҳамкорликда Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилаётгани учун Қатар томонига миннатдорлик билдирди.

Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўналишларида қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда хорижий ҳамкор сифатида Қатар тараққиёт жамғармасини жалб қилишга келишилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар