• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчига унга сотилган таомлар, кулинария маҳсулотлари, товарларнинг ўлчами ва оғирлигини, шунингдек сотилаётган маҳсулотнинг (хизматнинг) норматив-ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш имкониятини яратиши керак. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тартибида умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахслар истеъмолчининг илтимосига кўра унга якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши керак.

Кулинария маҳсулоти (кўрсатилаётган хизматлар) сифатида камчиликлар, кам тортишлар ёки ҳисоб-китобдан уриб қолишлар аниқланган тақдирда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчининг танлашига кўра:

белгиланган камчиликларни бепул бартараф этиши;

кулинария маҳсулоти (хизматлар) учун тўлов миқдорини камайтириши;

қўшимча ҳақ тўлатмасдан худди шундай таомни, кулинария маҳсулотини тайёрлаши (хизматни такроран бажариши);

истеъмолчининг сифациз кулинария маҳсулоти сотиб олиш (хизматларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ қайтариши;

етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт.

Хизмат кўрсатишга олдиндан берилган буюртмани бажариш муддатлари бузилганда, кўрсатилаётган хизматда камчиликлар аниқланганда истеъмолчи ўз танловига кўра:

умумий овқатланиш субектига хизматлар кўрсатишни бошлаши ва (ёки) тугаллаши керак бўлган янги муддатни тайинлашга ва кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;

кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;

истеъмолчи тайинлаган мақбул муддатда камчиликларни бепул бартараф этишни ёки зарур сифатдаги ана шундай умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлашни ёки уни бошқа маҳсулотлар билан алмаштиришни талаб қилишга;

кўрсатиладиган хизматлардан воз кечишга ҳақлидир.

Истеъмолчи шунингдек хизматлар кўрсатишни бошлаш ва (ёки) тугаллаш муддатлари бузилиши сабабли ўзига етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Этказилган зарар истеъмолчининг тегишли талабларини қондириш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қопланади.

Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субект хизмат кўрсатиш муддатларининг бузилиши енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида ёки истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботлаган тақдирда истеъмолчининг талаблари қондирилмайди.

Ўхшаш янгиликлар