• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Исроилнинг блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига кенг кўламли ҳужуми минтақадаги гуманитар фалокатни янада кучайтиради. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) босиб олинган Фаластин ҳудудидаги вакили Ричард Пиперкорн Женевада бўлиб ўтган ҳафталик брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ЖССТ ва бошқа гуманитар шериклар Исроилнинг Рафаҳга тўлиқ ҳужум қилиши эҳтимолидан хавотирда, у эрда 1,5 миллионгача одам тўпланган.

Пиперкорн огоҳлантирдики, Рафаҳга ҳужум «қўшимча гуманитар фалокатга олиб келади».

ЖССТ Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизими тайёр бўлишини ва ёрдам кўрсатишда давом этишини таъминлаш учун фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқди, деди Пиперкорн.

Ўхшаш янгиликлар