• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, Носир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрдан яна 73 кишининг жасади чиқарилди.

Ғазо фуқаролик мудофааси маъмурияти томонидан берилган баёнотда Носир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрда олиб борилган қидирув ишлари ҳақида маълумотлар бор.

Баёнотга кўра, оммавий қабрдан яна 73 кишининг жасади топилган.

Касалхона мажмуасида 20 апрелдан буён қидирув-қутқарув ишлари доирасида оммавий қабрдан топилган жасадлар сони 283 нафарга етди.

Гуруҳлар қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар