• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
ЕОИИ Ўзбекистоннинг алоҳида лойиҳаларда иштирок этиш таклифини қўллаб-қувватлади

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистоннинг тўрт йўналишда, жумладан, темир йўл транспортини рақамлаштириш, «Евроосиё Экспресс» лойиҳаси ва бошқа йўналишларда ЕОИИ ишидаги иштирокини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.

Image
Пойтахтдаги ДХМлар эски «права» алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати тугаётгани муносабати билан мурожаатчилар сони кескин ортганини маълум қилди. Жумладан, январь ойига (21,9 минг) қараганда февралда (49,8 минг) икки баравар кўп хизмат кўрсатилган. Шу боис, энди пойтахтнинг 10 та туманидаги ДХМлар янги гувоҳномани бериш учун сўнгги мижоз қолгунича фаолият кўрсатади.

Image
Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда — Абдулла Арипов

25 февраль куни Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётганини таъкидлади.

Image
Зеленский Путинга музокара ўтказишни таклиф этди

Украина президенти Владимир Зеленский РФ президенти Владимир Путинга музокаралар столи атрофида учрашишни таклиф этди. Украина раҳбари «одамларнинг ҳалок бўлишини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтириш» кераклигини таъкидлаган.

Image
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов ва Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳамда «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Image
Июлгача 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади — Баҳодир Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Қолаверса, Ўзбекистонда яна 10 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳам ишлаб чиқарилган.

Image
Андижон шаҳар халқ таълими тизимида даромад солиғи ҳисобидан 11,5 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди

Халқ таълими вазирлиги 2021 йилда таълим муассасалари 91,1 млрд сўмлик молиявий хатога йўл қўйгани, шундан 27,1 млрд сўмни талон-торож қилганини аниқлади. Биргина Андижон шаҳрида ходимларнинг даромад солиғи бюджетга ўтказилмасдан, 11,5 млрд сўм ўзлаштирилган. Аввалроқ, 2018−2020 йилларда Андижон шаҳар ХТБ раҳбарлари 57 млрд сўм талон-торож қилгани айтилганди.

Image
Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Бу Эрон ҳудудларидан кириб келадиган ҳаво ҳисобига юз беради. Ҳарорат кундуз кунлари +23…+25 даражагача кўтарилади. Февралнинг сўнгги кунида эса Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудда ёмғир ёғади.

Image
Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди

Владимир Зеленскийнинг офиси Украина Россия билан нейтраллик мақоми ҳақида музокараларга тайёрлигини эълон қилди. Украина мамлакат хавфсизлиги бўйича кафолатлар берилиши кераклигини ҳам таъкидлаган.

Image
Россия миллиардерлари Украинадаги воқеалар фонида $39 млрд йўқотди

Bloomberg нашри Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида россиялик миллиардерлар 39 млрд йўқотганлигини маълум қилди. «Лукойл» президенти Вагит Алекперов 6,2 млрд доллар йўқотган бўлса, Алишер Усмоновнинг бойликлари 1,2 млрд долларга камайган.

Image
Зеленский 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумлари натижасида 137 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, 316 нафари жароҳатланганини таъкидлади. У Киевда «халқи билан якка ўзи қолганини» маълум қилган. «Биз ватанимиз ҳимояси масаласида ёлғиз қолдик, ҳеч ким биз билан биргаликда жанг қилишни хоҳламаяпти», деган давлат раҳбари.

Image
Россиянинг Украинага бостириб киришига дунё давлатлари қандай муносабат билдирди

«Қонхўр тажовузкор, варварларча қилинган авантюра», «шафқатсиз ҳужум», «халқаро тартиб учун оқибатларга олиб келадиган вазият» — дунё етакчилари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи, Япония янги санкцияларни эълон қилди.

Image
5 баҳо учун сомон ташиттирган устозимни иккита шарт билан ишга олгандим — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ўзининг талабалик йиллари, илгари ОТМга ҳужжат топширишда кузатилган қийинчиликлар, талабалар ўртасидаги маҳаллийчилик, пул топиш учун қора иш қилишга тўғри келгани ҳақида сўзлаб берди. Қолаверса, сессияда фанларни ёпиб юрган йилларини эсга олар экан, 5 баҳо эвазига 4 «тележка» сомон ташиттирган устозини университетга ректор бўлгач, иккита шарт билан ишга олганини айтди.