• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда Macan концерти бўлиб ўтаётган Humo Arena’га сохта чипталар сабаб одамлар киритилмаётгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ бериб, баъзи фуқаролар концертга аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринганини маълум қилди.

Image
Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади

Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Image
Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.

Image
Россия Украинанинг деярли барча иссиқлик энергиясини йўқ қилди — Зеленский

Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида Украина деярли барча иссиқлик электр станцияларини йўқотди, атом электр станциялари эса ўққа тутилиш хавфи остида, деди президент Владимир Зеленский. У яна иттифоқчиларни мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди.

Image
Электр ва газ нархи қанчага ошади? Янги тарифлар бўйича ҳисоблаш қандай бўлади? Тушунтирамиз

«Газета.uz» оширилган тарифлар бўйича газ ва электр энергияси харажатлари қандай ўзгаришини ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, ҳукумат қандай чекловларни кўриб чиқаётгани, лимит доирасида ишлатилмаган свет ва газни жамғариш ҳамда эски тарифлар бўйича олдиндан тўлов қилиш мумкин ёки йўқлигини билиб олди.

Image
Тошкент шаҳри ҳокими Бўрижар канали бўйлаб сайилгоҳ ҳудуди лойиҳасини якунлаш бўйича топшириқ берди

Тошкент шаҳридаги Бўрижар канали қирғоқбўйи ҳудудида сайилгоҳ ташкил этиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов дарахтлар кесилишининг олдини олиш мақсадида лойиҳага тузатишлар киритиш топшириғини берди.

Image
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорларининг «Дўстлик оқшоми» концерти бўлиб ўтди (+фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Душанбедаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида икки давлат санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концертини биргаликда томоша қилди. Фото ва видео.

Image
Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олган ниқобли шахслар ушланди

Тошкентнинг Юнусобод туманида 16 апрелга ўтар кечаси ниқоб таққан номаълум шахслар 1 туп сафора дарахтини экскаватор ёрдамида қўпориб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Бош прокуратура уларнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.

Image
«Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди» — Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл анитибиотик инъекция ортидан вафот этди

Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи анитибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.

Image
«Биз ўзбек-тожик иттифоқчилигини чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга интилишимизни тасдиқладик» — Шавкат Мирзиёев

Президент Тожикистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида шундай деди: «Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик».

Image
Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари музокаралар якунида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага қўл қўйди. Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида жами 28 та ҳужжат имзоланди.

Image
Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи бўлди

Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи», Ёдгор Садиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.

Image
Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор ҳамда кенгайтирилган доирада учрашиб, ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш сифатида кўрилди.

Image
Самарқанддаги каналдан икки боланинг жасади топилди

Тойлоқ туманидаги «Дарғом» каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилди. Бир кун аввал фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 24 ёшли келини ўғли ва қизи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган. Ҳозирда аёлни излаб топиш чоралари кўрилмоқда.

Image
Президент 2024 йилда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури билан танишди

Президент 2024 йилги янги хусусийлаштириш дастури билан танишди, унда 250 га яқин объектнинг давлат улушлари, мингга яқин кўчмас мулк объектлари ва 12 та корхонанинг оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган. Сотилмай қолган ер участкаларининг нархи босқичма-босқич пасайтирилади.

Image
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яна бир ерости туннели аниқланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида одамлар ва контрабанда товарларни қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтишда фойдаланилган ерости туннели аниқланди. У ердан ўтаётган икки давлат фуқаролари қўлга олинди.