• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +11.1°C

Aniq Uz - Янгиликлари

Image
Ғазодаги Носир касалхонасида оммавий қабрлардан чиқарилган жасадлар сони 392 нафарга етди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳридан чиқиб кетиши ортидан Носир касалхонаси ҳудудида учта оммавий қабр топилди. Улардан жами 392 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болаларнинг жасадлари чиқариб олинди. Баъзи жасадларда қийноқ ва қатл аломатлари бор.

Image
Қирғизистон Арманистон ишғолидан озод қилинган қишлоқда мактаб қуради

Қирғизистон Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Агдам тумани Хидирли қишлоғида ўз ҳисобидан мактаб қуради. Садир Жапаров ва Илҳом Алиев биргаликда ушбу мактабнинг тамал тошини қўйди. Давлат раҳбарлари Агдам шаҳрининг қайта тикланган тарихий Жума масжидининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.

Image
БМТ қароргоҳида Туркий тинчлик ҳафталиги ўтказилди

22-25 апрель кунлари БМТнинг Женевадаги қароргоҳида туркий халқлар маданий бирлиги ифодаси сифатида “Туркий тинчлик ҳафталиги” ўтказилди. Тадбир Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) томонидан Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий тиллар маданияти ва мероси жамғармаси, Халқаро Турк академияси ва Туркий давлатлар парламент ассамблеяси иштирокида ташкил этилди.

Image
Ван И яна АҚШни айблади

АҚШ ҳар доим денгизда минтақавий кескинликни ошириш, бир томонлама санкцияни кучайтириб, Хитойни технологик қамал қилишга ҳаракат қилиб келади, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И.

Image
Xусийлар Исроил кемасига ҳужум уюштирди

Яман шарқида ҳукмронлик қилаётган “Ансар Аллоҳ” ҳаракати (xусийлар) Аден бўғозида Исроил кемасига ҳужум қилиб, Эйлат шаҳрини ракета билан ўққа тутди, деб хабар тарқатди Яманнинг “Ал-Масира” телеканали орқали хусийлар вакили Яҳё Сариа.

Image
Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди

Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Image
"Онлайн муҳаббат"нинг оқибатлари

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 29 ёшли Ш.И. ИИОга мурожаат қилиб, "Гули" исмли аёл унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.