• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Жозеф Байдендан Наврўз байрами муносабати билан табрик мактуби келди. Мактубда Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаши айтилган.

Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман”, дея бошланган Байденнинг мактуби.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашди.

Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман. Наврўз муборак!” - деб ёзади АҚШ президенти.

“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар