• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатди. Таҳлил 8 август ва 12 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.

Тўққиз номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари эса ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.Тўрт номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари эса ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent

Ўхшаш янгиликлар