• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан кўриб чиқилди.

12 сентябр куни қабул қилинган қарорга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади.

Шунингдек, юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади — 1 Гкал учун 244 497 сўмга.

Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси маълум қилинмаган.

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархлари аҳоли учун сўнгги марта шу йил апрел ойида, юридик шахслар учун 2023 йил охирида оширилган эди.

Иссиқлик таъминоти хизматлари Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатилади. Шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг 14 фоизини тўлайди, қолгани шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent

Ўхшаш янгиликлар