• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Шавкат Мирзиёев Россия делегацияси билан нималарни муҳокама қилди?
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Виталий Савелев, Россия президенти маслаҳатчиси Игор Левитин ва “Российские железние дороги” компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Россия делегацияси аъзолари давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

26-28 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобиль, темирйўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent

Ўхшаш янгиликлар