• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.9°C
Detail image
“Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйинлари 17 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Реал” сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 12-дақиқасида мадридликлар футболчиси Родриго ҳисобни очди. Шундан сўнг тўп назорати секин-аста “шаҳарликлар”га ўтди. Тайм охирига қадар бир неча ҳужумлар бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни эса Пеп Гвардиола шогирдлари яна штурм билан бошлади. Бироқ, Мадрид клуби ҳимояни мустаҳкам ушлади. Лекин 76-дақиқада “Сити” барибир Лунин дарвозасига йўл топди. Докунинг узатмасидан сўнг Кевин де Брюйне тўпни ўзига мослаб, дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишига тўғри келди. Қўшимча бўлимларда ҳам “Манчестер Сити” доминантлик қилган бўлса ҳам, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса “Реал Мадрид” ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланган эди.

ЕЧЛ 1/4 финал
17 апрель, чоршанба

“Манчестер Сити” – “Реал” 1:1
Пенальтилар серияси
: 3:4
Голлар: 0:1 – 12 Родриго, 1:1 – 76 де Брюйне.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканжи (Стоунз, 112), Гвардиол, Фоден, Грилиш (Доку, 72), де Брюйне (Ковачич, 112), Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд (Алварес, 90).
“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль (Милитао, 110), Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 79), Вальверде, Камавинга, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Васкес, 102), Родриго (Браим Диас, 84).
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (38), Грилиш (59), Гвардиол (61), Родри (90), Менди (90+4).
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар