• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.5°C
Detail image
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида “Бавария” ва “Реал” жамоалари 30 апрель, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мюнхенликлар фаолроқ ҳаракат қилган бўлса-да, Мадрид клуби ҳисобни очди. 24-дақиқада Тони Крооснинг қойилмақом узатмасидан сўнг Винисиус Жуниор Нойер дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса “Бавария” ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Лерой Сане ажойиб рейд билан мувозанатни тилади. Орадан 4 дақиқа ўтиб, мюнхенликлар пенальти ишлаб олди. Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада эса Винисиус Жуниор ҳам пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди.

Жавоб баҳси олдидан жамоалар максимал интригани сақлаб қолди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 8 май куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ 1/2 финал

«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:2
Голлар
: 0:1 – 24 Винисиус Жуниор, 1:1 – 53 Сане, 2:1 – 57 Кейн (пенальти), 2:2 – 83 Винисиус Жуниор (пенальти).

“Бавария”: Нойер, Дайер, Ким Мин Чже, Мазрауи, Горетцка (Геррейру, 46), Лаймер, Киммих, Мюллер (Гнабри, 80), Сане (Дэвис, 87), Мусиала, Кейн.

“Реал Мадрид”: Лунин, Начо (Камавинга, 65), Рюдигер, Менди, Вальверде, Кроос (Браим Диас, 76), Тчуамени, Васкес, Беллингем (Модрич, 75), Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 87).

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (43), Кроос (64), Ким Мин Чже (82), Васкес (90+1). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар