• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Фото: WDаy
Маҳра бинту Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум Дубай қироллик оиласининг аъзоси бўлиб, шайха ўзининг хайрия ишлари, от миниш маҳорати ва ижтимоий фаоллиги билан бошқа шайхалардан ажралиб туради. У Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг қизидир. Унинг онаси Зоя Григоракос асли грециялик бўлгани учун Маҳра хоним араб ва грек миллатига мансуб.

Шайха Маҳра бошланғич таълимни Дубай хусусий мактабида олган. Сўнг Британия университетининг халқаро муносабатлар соҳаси бўйича олий таълимни тугатган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Рашид ҳукумат маъмуриятида таҳсил олган. Ҳозирда шайха Маҳра Яқин Шарқ мамлакатларидаги болаларнинг таълим олиш имкониятларини яратиш ва янада такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Фото: WDаy
Дубай шайхининг қизи кўмакка муҳтож маҳаллий аҳолига ўз ёрдамини аямайди, хайрия ишларида фаол иштирок этади ва болалар касалхоналарида уларга руҳан кўтаринки кайфият бериш учун кўп вақтини у ерда ўтказади.

Фото: Elika
Шайха Маҳра мода оламида ҳам ўзига хос ўринга эга. У маҳаллий дизайнерлар ижодини ҳурмат қилади ҳамда тез-тез мода шоу ва кўргазмаларида иштирок этади.

Фото: WDаy
Маҳра хоним Дубай дизайнерлари ва брендларини доим қўллаб-қувватлайди. Оммавий тадбирларга айнан маҳаллий брендларга тегишли либосларда ташриф буюради.

Фото: WDаy
Шайха Маҳра жониворларни яхши кўради ва от миниш спорти билан шуғулланади. Шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш фондларига доимий моддий ёрдам бериб боради.

2023 йил ёзда Маҳра хоним шайх Мана ибн Муҳаммад ал-Мактумга турмушга чиқди. Уларнинг дабдабали тўйига Бирлашган Араб Амирликларининг барча олий мартабали меҳмонлари таклиф этилди.

Фото: WDаy
Бежирим ва мураккаб дизайнга эга келин либоси Ezra Couture номли Дубай либослар бренди томонидан яратилган.

Фото: WDаy
2023 йил октябрь ойида шайха Маҳра фарзанд кутаётгани ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Кейинчалик у обуначиларга қиз фарзанд кутаётгани ва ҳаяжонли даврни бошдан кечираётгани ҳақида фикрлари билан бўлишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар