• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Айрим оммабоп автомобилларга шартномалар қачондан берилиши айтилди

«UzAuto Motors» оммабоп автомобиль моделларини харид қилиш учун шартномалар бериш бошланадиган вақтни маълум қилди.

Қайд этилишича, декабрь ойининг иккинчи ярмида (аниқ сана компаниянинг расмий саҳифаларида алоҳида эълон қилиниши билдирилган) 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация очилиши режалаштирилмоқда.

Унга кўра, Cobalt - 124 264 000 сўмдан, Damas - 93 156 000, Labo - 93 771 000 сўмдан сотувга қўйилиши кутилмоқда.

Ушбу моделлар учун контрактация 2024 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган ҳажм учун очиқ бўлади.

Қўшимча қилинишича, шартномалар бериш бошланган кунларда, контрактацияни автосалонлардан эмас, балки фақат онлайн тарзда UzAutoSavdo иловаси (iOS/Android) ва savdo.uzavtosanoat.uz веб-сайти орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар