• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Тошкентда хонадон эгаси меҳмонга келган дўстини шиша идиш билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИББ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Жорий йилнинг 07 январь куни соат 11:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Тинчлик маҳалласи Г.Узоқов кўчасида яшовчи 38 ёшли С.Р. ва таниши 38 ёшли К.А.лар биргаликда «Рождество» байрамини нишонлаш мақсадида спиртли ичимликлар сотиб олишиб, С.Р.нинг хонадонида сотиб олинган спиртли ичимликларни истеъмол қилишиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида хонадон эгаси С.Р. танишининг бошига қўлида бўлган шиша идиш билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Натижада К.А. тез-тиббий ёрдам келгунига қадар «бош чап томон чакка соҳаси тан жароҳати» билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми «D» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумон қилинувчининг уйига меҳмонга келган таниши, унинг турмуш ўртоғи тўғрисида айтган гапларидан жаҳли чиқиб, ўзининг қўлида бўлган шиша идиш билан К.А.нинг бош чакка қисмига урганлиги аниқланган.

Тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар