• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Чегара муаммосини ҳал қилиш учун Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларни алмашиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Тожикистон билан демаркация ишлари якунланмоқда. Албатта, жараён у қадар тез кечмаяпти. Афсуски, иккита конфликтда ҳам тинч аҳоли, ҳам ҳарбий хизматчилар орасида йўқотишларни бошдан кечирдик. Одамлар хавотирда, чегара ҳудудида қўрқув бор. Биз томондан ҳам, улар томондан ҳам, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Боткен вилоятидаги чегара қийин участкалардан, аҳоли гавжум ҳудудлардан ўтади.

Шунинг учун уни ажратишга тўғри келади. Бу муросага эришишнинг қийин йўлидир. Бусиз иложи йўқ. Ён беришимиз керак. Агар керак бўлса, ҳудудларни алмашиш вариантини кўриб чиқиш мумкин. Албатта, маҳаллий аҳоли билан дастлабки келишув бўлиши лозим, ҳозир иш шундай кетмоқда, — деди Иманқулов.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби чегараларни аниқлаш билан боғлиқ барча жараёнлар тинч йўл билан давом этиши кераклигини айтди.

Биз бу жараённи фуқароларимиз ва давлатимиз манфаатларига дахл қилмасдан, айни пайтда қўшни давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда якунлаймиз. Улар бизнинг манфаатларимизни ҳам ҳисобга олишига эришамиз. Умид қиламанки, бу йил ҳаммасини якунлашимиз керак, — деди у.

Ўхшаш янгиликлар