• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Словакиянинг суиқасдга учраган бош вазири Роберт Фицонинг ҳолати яхшиланмоқда. Бу ҳақда сиёсатчини даволаётган Банска-Бистрица шаҳридаги Рузвелт номидаги шифохона маълум қилди.

«Жаноб бош вазирнинг саломатлик ҳолати барқарор ва секин-аста яхшиланмоқда. Бу жараён давом этишига ишонамиз», — шифохонанинг Facebook тармоғидаги аккаунтида шундай хабар берилди.

Худди шундай мазмундаги хабарни унинг ўринбосари ҳамда мудофаа вазири Роберт Калиняк ҳам ёзди. Айтилишича, энди сиёсатчининг ҳаёти хавф остида эмас.

Ўхшаш янгиликлар