• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг бош маслаҳатчиси Офир Фалкнинг айтишича, Исроил 31 май куни AҚШ президенти Жо Байден томонидан таклиф қилинган Тел-Aвив ва Фаластиннинг ХAМAС ҳаракати ўртасида тузилган сулҳ битимидан воз кечмаган. Бу ҳақда Times нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Исроил рози бўлган келишув унчалик яхши эмас, лекин Исроил расмийлари ҳақиқатан ҳам барча гаровга олинганларни қайтариб олмоқчи.

Фалкнинг таъкидлашича, келишув доирасида ишлаб чиқилиши керак бўлган кўплаб тафсилотлар бор, масалан, Исроил ўз мақсадларига эришмагунча доимий сулҳ бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, Исроил шартлари ўзгармаган: гаровга олинганларни озод қилиш ва ХAМAСни йўқ қилиш.

31 май куни AҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг ҲAМAС билан таклиф қилган келишуви тафсилотлари ҳақида гапирди. Унга кўра, у олти ҳафта давомида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Ғазодан қўшинларни олиб чиқиб кетишни назарда тутади.

Кейинроқ Нетаняху Ғазодаги ҳарбий амалиёт мақсадларига эришилмагунча, Исроил доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифларга рози бўлмаслигини айтди. Исроил Ғазодаги урушни тугатиш шартларини ўзгармаган деб билади.

Ўхшаш янгиликлар