• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида “валютчиклар” ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 4 700 долларни фуқаро И.А.га 59,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 11 467 доллар, 1 100 Россия рубли ва 660,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. ва С.Э. (муқаддам судланган) жами 3 100 долларни фуқаро Ф.Н.га 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.К. ва Ж.С. (муқаддам судланган) жами 2 700 долларни фуқаро Ш.А.га 34,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар