• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Кировда полиция Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли муҳожирни қўлга олди. Бу ҳақда Lenta.ru'га Россия Ички ишлар вазирлигининг Киров вилояти бўйича матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, эркак давлатлараро қидирувда бўлган. Россия ҳудудида у ўз мамлакатининг қонунларидан яширинган. Қўлга олинган шахс полицияга қизларни сотгани учун қидирувда бўлганини тан олди.

Бухорода унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) билан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тезкор ходимлар экстрадиция текширувини ўтказди. Қўлга олинган қул савдогар Ўзбекистонга олиб кетилади.

Ўхшаш янгиликлар