• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

24 апрель куни Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Осиё тараққиёт банкининг транспорт сектори бош директори Хироаки Ямагучи билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда банк иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ҳамда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Хироаки Ямагучи бугунги кунда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар портфели салмоғи жуда кенг эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу боис мамлакатимиздаги лойиҳаларни амалга ошириш учун банк томонидан икки вакил Тошкент шаҳрида доимий фаолият олиб бориши учун ажратилганини маълум қилди.

Суҳбат давомида транспорт соҳасини рақамлаштириш, ситуацион марказ яратиш, пуллик йўлларни бошқариш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда “Uzbekistan Airports” АЖ компанияси вакиллари томонидан Ўзбекистон ҳудудий аэропортларини ривожлантириш ва ДХШ асосида фойдаланиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар