• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто Италия аскарлари ҳеч қандай ҳолатда Украинадаги урушга жалб этилиши мумкин эмаслигини айтди.


«Бизнинг позициямиз ўзгармайди: биз ҳар доим Украинага ҳар томонлама ёрдам бериш кераклигини айтганмиз ва буни қиляпмиз, лекин биз ҳар доим ҳарбийларимизнинг можарога бевосита аралашувини истисно қилганмиз», деди Кросетто.

Бошиданоқ «Украина можаро кенгайиб кетмаслиги учун ёрдамга муҳтож”, деб айтган Мудофаа вазири сифатида бугун у кескинлик кучайиб кетмаслигини сўрамоқда. Агар можаро келиб чиқса, Италия кўп нарсани йўқотади.

»Бугун ҳеч ким бунга шубҳа қилолмайди«, деди вазир Италия ҳарбийларининг Украинадаги иштироки ҳақидаги саволга жавоб бериб.

»Чунки, бошқалардан фарқли ўлароқ, бизнинг тизимимизда тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувлар аниқ тақиқланган, Биз фақат БМТ резолюциясини бажариш каби халқаро мандат бўйича қуролли аралашувни таъминлашимиз мумкин", деди у.

Унинг сўзларига кўра, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага қўшин юбориш имконияти ҳақидаги баёнотлари «фақат кескинликни кучайтиради».

«Мен Франциядек дўст давлат президентини ҳукм қилиш мажбуриятини ўз зиммамга олмайман, лекин кескинликни оширувчи бу декларацияларнинг мақсади ва фойдасини тушунмаяпман», — деди вазир.

Ўхшаш янгиликлар