• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Ўзбекистонда нефть, газ ва электр энергетика соҳасида тариф ислоҳотлари амалга оширилади. Ислоҳот доирасида 2024 йилнинг май ойига қадар Ўзбекистонда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ учун тарифларни таннархдан паст бўлмаган даражага ошириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2024 йилга мўлжалланган давлат дастурида маълум қилинган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида электр энергияси ва газ нархларини белгилашда “ижтимоий меъёр” тизими жорий этилади. 

Ўтган йили Энергетика вазирлиги электр ва газ аҳолига ўз таннархидан паст қийматда етказиб берилаётгани, бир йилда ўртача 1,15 млрд доллар маблағ аҳоли хонадонларининг энергетик эҳтиёжини субсидиялаш учун сарфланаётганини маълум қилган эди. 

“Демак, бир ойда ўртача 200 кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинганда ҳам, давлат амалда ҳар битта истеъмолчи учун 135 минг сўмдан субсидия бермоқда. Мамлакатдаги истеъмолчилар сони эса 7,4 миллион хонадонни ташкил этади. Худди шундай, 1 куб метр газ таннархи 1 890 сўм бўлса, иситиш мавсумида 750 куб метр газ ёқадиган битта оила ўртача 1 миллион 132 минг сўм субсидия олмоқда. Айни пайтда мамлакатимиздаги газ истеъмолчиларининг жами сони 4,1 миллион хонадонни ташкил қилади”, деган эди вазирлик.

Тарифларни таннархдан паст бўлмаган миқдорга ошириш учун Энергетика вазирлиги ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги масъул этиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар