• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида (Эрон тақвими бўйича 21 мартдан кейин) Эроннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ошиб, 19 миллиард 820 миллион долларни ташкил этди.

Бу ҳақда «Меҳр» агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 18 миллиард 687 миллион долларни ташкил қилган.

Сўнгги тўрт йилда қўшни давлатлар билан савдо алоқалари ўсиб, 60 миллиард 700 миллион долларни ташкил этди. Тўрт йил аввал бу кўрсаткич 36 миллиард 500 миллион доллар эди.

Ўхшаш янгиликлар