• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда россиялик блогер Ўзбекистон йўловчи поездларида февраль ойи охирида ҳаракатланганда поездлар жуда иссиқ бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг февраль ойи охирида ҳаво ҳарорати ой бошига нисбатан анча совуқ бўлган. Яъни кундузи +3С даража, кечаси -7С даражада ҳарорат кузатилган.

"Темирйўл транспортида йўловчи ташиш санитар қоидалари ва нормаларига мувофиқ, йўловчи поезд ҳаракати вақтида вагонларда энг юқори ҳарорат +22С дан ошмаслиги (+/-2) ва энг пастки ҳарорат +15С дан тушмаслиги лозим.

Поездларда ёш болалар ва қариялар ҳам узоқ йўлга ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда вагонларда ҳарорат қишки мавсумда иссиқ ҳолатда сақланади", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар